«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси жадал ишларни олиб бормокда
July 5, 2023 at 2:31 pm,
No comments
Хозирги ёзнинг жазирама иссик
вактида кўп қавватли
биноларда турли хил зарарли хажаротлар кўпаймоқда. Бу эса ахолининг тинчини
бузиб турли касалликлар келтириб чиқармоқда. Шуларни хисобга олиб, «Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис
компанияси дизенфекциялаш
ишларини олиб бормоқда. Хусусан Наманган шахри Давлатобод тумани Мустақиллик
МФЙ ва Туқувчи МФЙлардаги кўп қавватли бинолардаги подвалларни Дезинфекция
қилиш ишларини олиб боряпти. Ахоли телеграм гурухида ўзларининг яшаб турган худудлардаги
камчиликлардан хабардор қилишади, Бошқарув компанияси ходимлари шу хабарни
кўриб зудлик билан чора кўришни тараддудини қилишади.
«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси ертулалардаги
канализация муаммоларини хал қилишмоқда.
«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси
ходимлари фото суратда кўриб турганингиздек кўп қавватли бинолардаги муммоларни
қўлдан келганича бартараф қилишмоқда. Ертулалардаги трубаларни янгилаш, супириш
,ахлатлардан тозалаш ишлари олиб боришмоқда. Электр симларини тартибга
солишмоқда. Бундан ташқари подездларда ахоли учун уриндиклар қўйишмоқда
(Скамейкалар) .


