ФАЙЁЗБЕК- НИГИНА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ходимлари мутасадди вазирлар билан учрашув тавсилоти
Наманган Вилояти ҳокимининг ўринбосари С. Султонов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси бошлиғи А. Садыков бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлатобод туманида жойлашган «Фаёзбек Нигина» МЧЖ бошқарув сервис компаниясида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
БСК раҳбарининг соҳага доир муаммо ва таклифларини тинглар экан, хизмат турлари ва сифатини кенгайтириш ва фаолиятини самарали йўлга қўйиш, "Менинг уйим” биллинг тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Компания томонидан амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишлари кўздан кечирилиб, ишчи ходимлар ва компанияга қаровчи кўп қаватли уйлар аҳолисининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
🌐 Каналимизга уланинг. 👇👇👇