Барчани жорий йилнинг 22- ноябрь чоршанба куни ўтказиладиган Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмасини томоша қилишга ва иштирок этишга ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!
Водийда Биринчи бор “Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади
Ҳурматли ишбилармон тадбиркорлар ҳамда чорвачиликка иштиёқманд аҳоли диққатига!
Жорий йилнинг 22 ноябрь чоршанба куни Янги Наманган тумани “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади
Ўзининг зотли хайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни ҳоҳловчи фуқаролар худудий ветеринария бўлимларида 20 ноябрь кунига қадар руйхатдан ўтишлари сўралади.
Барчани жорий йилнинг 22- ноябрь чоршанба куни ўтказиладиган Наманган 1-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмасини томоша қилишга ва иштирок этишга
ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!
Кўргазмада қуйидаги номинациялар тақдирланади;
"Энг зотдор қўй" номинацияси;
1 ўрин-30.0 млн. сўм (ўттиз миллион),
2 ўрин-20.0 млн. сўм (йигирма миллион),
3 ўрин-10.0 млн. сўм (ўн миллион).
"Энг зотдор Новвос (буқа)" номинацияси;
1 ўрин-30.0 млн. сўм (ўттиз миллион),
2 ўрин-20.0 млн. сўм (йигирма миллион),
3 ўрин-10.0 млн. сўм (ўн миллион).
"Энг зотдор От" номинацияси;
1 ўрин-30.0 млн. сўм (ўттиз миллион),
2 ўрин-20.0 млн. сўм (йигирма миллион),
3 ўрин-10.0 млн. сўм (ўн миллион).
Паррандачилик йўналиши ғолибларини қимматбаҳо совғалар кутмоқда!
Мурожаат учун: +998995164422
+998930465050
Манзил: «Ёшлик барака» чорва ҳайвонлари бозори.
✅ " “Файёзбек-Нигина" бошқарув сервис компанияси халқа ҳизматида
Наманган
шахридаги Давлатобод тумани 1 кичик тумани “Навбахор” МФЙ да ташкил
этилган "«Файёзбек-Нигина» бошқарув
сервис компанияси томонидан кўп қаватли уйларга 24 соатлик диспетчерлик ва
сервис хизматлари кўрсатилмоқда.
Хусусан, “Навбахор”, “Мустақиллик”, “Тўқувчи” МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича, кириш йўлаклари таъмирланиб, электр шитларининг кабеллари тартибга келтирилди. Бундан ташқари бошқарув сервис компанияси ходимлари кўчаларни тозалаш, кўп қавватли биноларда канализация қувурларини, совуқ сув трубаларини қайтадан таъмирлаб юзага келган муаммоларни бартараф қилишмоқда.
"Файёзбек-Нигина" бошқарув сервис компанияси хар хафтанинг пайшанба ва шанба кунлари кечки 20-20 ларда телеграм гурухи орқали видеочат уюштириб, ахолидан шикоятларини ва танқидий фикрларини ўрганиб, муаммоларни бартараф қилишмоқда.
Ушбу бошқарув сервис компаниясининг интернетда хам ўзининг веб сахифасига эга . Унда хар бир қилинган ишларини веб сайтларига ( https://fayozbeknigina-bk.mozellosite.com/ ) жойлаштиришмоқда.
Шунингдек, худудлардаги кўп қаватли уйларни рақамлаштириш, подьездларни қайтадан таъмирлаш, реконструкция ишларини амалга оширмоқда.
"Файёзбек-Нигина" бошқарув сервис компанияси ахолини мунтазам равишда муаммоларини ўрганиб , уларга ёрдам кўрсатмоқда.
"Файёзбек-Нигина" бошқарув сервис компанияси ахборот хизмати
Файёзбек-Нигина Бошқарув сервис компанияси худудларда ишламоқда

Натижада эса турли конфликтларга олиб келмоқда. Баъзи фуқаролар қонун қоидалар ва ўзларининг хуқуқларини билишмайди. Энг қизиғи баъзи фуқаролар эса Бошқарув Сервис компаниясига таалуқли иш бўлмасада , уларин иши деб БСК ходимларига келиб шикоят қилишади.
Файёзбек –Нигина Бошкарув сервис компанияси ходимлари кўп қавватли биноларда тозалов ишларини олиб боришмоқда.
Гапни очиғини айтганда, нимагадир бизнинг миллатимизда қандайдир ёмон урф бўлиб киряпган ёд нарсалар миллатимизга зарар келтирмоқда. Юртимизда 99 % одам Ислом динига эътиқод қилади. Ислом динида уйни тоза тутиш, кўчаларни тоза тутиш махаллага ва жамиятга файз олиб киради дейлади. Афсуски бу нарсалар миллатимизга таъсир қилмаяпти, сабаби Иймонни ўта зайифлигидадир.
ГАЛЕРЕЯ

Файёзбек –Нигина Бошкарув сервис
компанияси ходимлари кўп
қавватли биноларда тозалов ишларини олиб боришмоқда. Айникча 1-2 кичик
туманларидаги кўп қавватли бинолардаги подваллардан чиқаётган ахлатлар одамни
ғашини келтиради. Нахотки , миллатимиз шу даражага етиб келган бўлса деб
қоласиз.
Масалан шунчалик
бепарво бўлиб кеттикки, хатто биттаси ахлат ташлаб кетса хам – Менга нима мени
ишим эмас, оч қорним тинч қулоғим- деб бепарво бўляпмиз. Хатто қиёмад куни
жавоб бершини айтсангизам калласини ликкилатадию аммо унга амал қилмайдилар.
Файёзбек –Нигина
Бошкарув сервис компанияси ходимларига рахмат шунчалик бўлса хам қўлларидан
келганича савобли ишларни қилишмоқда. Албатта бунга Аллох ажри мукофотини
беради.
Файёзбек –Нигина
Бошкарув сервис компанияси “АХБОРОТ ХИЗМАТИ БЎЛИМИ” рахбари З.Зокиров
ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ҒАЙРАТ ШИЖОАТ БИЛАН ИШЛАМОҚДА.
Файёзбек-Нигина бошкарув Сервис компанияси ходимлари томонидан Наманган шахар 2 кичик тумани “Тўқувчи” МФЙ даги 38 уй, 7 уйларнинг подьездларида қайта таъмирлаш ишларини олиб боришмокда. Расмда кўриб турганингизда усталар ажойиб тарзда таъмирламоқдалар. Бошқарув Сервис компанияси ўз кучи шунга ўхшаш кўп қавватли бинолар таъмирланмоқда. Бу уй ўзи анчадан бери таъмирлаш холатига етиб келган эди. БСК ходимлари ўз вақтида бартараф қилмоқда. Файзбек-Нигина Бошқарус Сервис компаниясининг фаолиятига атиги 1 йил бўлди холос ,1 йил ичида жуда катта ишлар олиб борди. Фуқароларнинг оилавий шароитини хисобга олиб, кам таъминланган оилаларга бепул хизмат қилмоқда.
"ФАЙЁЗБЕК - НИГИНА" БОШКАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ КЎП КАВВАТЛИ БИНОЛАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ КУЛДАН КЕЛГАНИЧА БАРТАРАФ КИЛИШМОКДА.
Кўриб турганингиздек "ФАЙЁЗБЕК - НИГИНА" БОШКАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ходимлари кўп қавватли бинолардаги ер тулалардаги канализация турбаларида йиғилиб қолган чиқиндиларни тозалаб, ер тулалардаги барча инфекцияга сабаб буладиган турли хил ахлатларни бартараф қилишмоқда.
"ФАЙЁЗБЕК - НИГИНА" БОШКАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ да хам камчиликлар бўляпти. ГУрунч кўрмаксиз бўлмайди албатта аммо Бошқарув сервис компанияси ходимлари хам одам ахолини талабларини қондириш учун ОСМОНДАГИ ойни олиб беришаолишмайди.
Расмда кўриб турганингиз Бошқарув Сервис компанияси ходимлари Наманган шахри Давлатобод тумани 2 кичик туманларидаги кўп қавватли бинолардаги канализация ишларини ижобий хал қилишмоқда.
«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси жадал ишларни олиб бормокда
Хозирги ёзнинг жазирама иссик
вактида кўп қавватли
биноларда турли хил зарарли хажаротлар кўпаймоқда. Бу эса ахолининг тинчини
бузиб турли касалликлар келтириб чиқармоқда. Шуларни хисобга олиб, «Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис
компанияси дизенфекциялаш
ишларини олиб бормоқда. Хусусан Наманган шахри Давлатобод тумани Мустақиллик
МФЙ ва Туқувчи МФЙлардаги кўп қавватли бинолардаги подвалларни Дезинфекция
қилиш ишларини олиб боряпти. Ахоли телеграм гурухида ўзларининг яшаб турган худудлардаги
камчиликлардан хабардор қилишади, Бошқарув компанияси ходимлари шу хабарни
кўриб зудлик билан чора кўришни тараддудини қилишади.
«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси ертулалардаги
канализация муаммоларини хал қилишмоқда.
«Файёзбек –Нигина» Бошкарув сервис компанияси
ходимлари фото суратда кўриб турганингиздек кўп қавватли бинолардаги муммоларни
қўлдан келганича бартараф қилишмоқда. Ертулалардаги трубаларни янгилаш, супириш
,ахлатлардан тозалаш ишлари олиб боришмоқда. Электр симларини тартибга
солишмоқда. Бундан ташқари подездларда ахоли учун уриндиклар қўйишмоқда
(Скамейкалар) .
«ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ва Швециянинг Марказий Осиё Уюшмаси қошидаги “Мустақил фуқарлик жамияти кенгаши” нинг Наманган вилояти бўлими билан биргаликда ахолининг муаммоларини бартараф қилишда кўмак бермоқда.
Қандай дейсизми? «ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ билан биргаликда Швециянинг Марказий Осиё Уюшмаси қошидаги “Мустақил фуқарлик жамияти кенгаши” нинг Наманган вилояти бўлими билан хозирги кунда ахолини камунал муаммоларини ўрганиб, қўлидан келганича бахоли қудрат кўмак бермоқда . Хусусан шахримизнинг 1 кичик тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган кўп қавватли бинолардаги камунал муаммоларни ўрганмоқда ва ахоли билан учрашиб, биргаликда муаммоларни хаил қилишмоқда.

«ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ
рахбарияти ва ахолини розилигини олиш уларга қўлдан келганича ёрдам бериш
мақсадида телеграм гурухи ташкил қилинди. Бундан ташқари бошқарув компаниянинг
интернетдаги веб сахифасини хам йўлга солган. (https://fayozbeknigina-bk.mozellosite.com/)
Бошқарув сервис
компаниянинг фаолиятига хеч қанча бўлмади атиги 1 йил бўлди холос. Шу 1 йил
мобайнида жуда кўп муаммолар бартараф қилинди. Албатта гурунч кўрмаксиз
бўлмайди албатта , БСК фаолиятида айрим камчиликлар хам йўқ эмас. Аммо БСК
фаолиятини бошлаганига атиги 1 йил бўлди холос. Мусулмончилик “аста секин”
деганларидек Бошқарув Сервис компанияси ўз камчиликларни секис аста бартараф қилмоқда.
Швециянинг
Марказий Осиё Уюшмаси ва Бошқарув компания ўтган йили телеграмда видеочат
уюштирилди. Ушбу видеочатда ахоли билан ўзаро боғланилди, танқидий фикрларини
ўрганилди. Хар қалай танқид келажак меваси.
Суратда
ва видео роликда сиз «ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ
СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ишчиларининг кўп қавватли биноларга ўриндиқлар
ўрнатаётганликларини кўришингиз мумкин ва кўп қавватли бинолардаги ертулалардаги канализациядаги камчиликларни
бартараф қилинаётганликларини кўришингиз мумкин.
«ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ
СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ва Швециянинг Марказий Осиё Уюшмаси қошидаги “Мустаққил
фуқаролик жамияти” кенгаши Наманган вилояти бўлими билан бундан буён
хамкорликда биргаликда ишлашга келишиб олинди.
«ФАЙЁЗБЕК-НИГИНА»БОШҚАРУВ
СЕРВИС КОМПАНИЯСИнинг Ахборот хизмати
"Фаёзбек-Нигина"Бошқарув компания билан хамкорлик йўлга қўйилди.
Швециянинг Марказий Осиё Уюшмасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошидаги “Мустаққил фуқаролик жамияти” кенгаш аъзоси, Наманган вилояти бўлими раиси Зохиджон Зокиров
Ахсикентдан ноёб тангалар, Қорахонийлар даврига оид бетакрор деворий суратлар ва минг йиллик Дамашқ қиличлари топилди
Жаҳон банки экспертлари Ахсикент ёдгорлигида бўлишди.
🔰 Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ инсон ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда
АЖОЙИБ !!! Наманган вилояти Туракургон тумани Ахси кишлогидаги масжид курилмокда. Гумбази 42 Метр
Давлатобод туман сектор раҳбарлари "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида ширкат раислари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Айрим Худудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.
Давлатобод тумани 35/6 кВ "Давлатобод" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли ф.Темур тармоғида ТП-124/630 кВА ни таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Давлатобод" МФЙнинг бир қисми яъни 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, уйларда электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Боғланиш учун +998692320555 +998935501154
Сектор раҳбарлари кўп қаватли уйларда бўлди
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Файёзбек Нигина бошқарув Сервис компанияси ўз ишчиларига МУНОСИБ МЕХНАТ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТМОҚДА
Ўзбекистон
Республикасининг Мехнат қонунидаги моддаларида муносиб мехнат шароитлари яратиш
хакида бот бот гапирилади. 
Расмда кўриб турганигиздек ишчиларга Муносиб мехнат шароитларини яхшилаш мақсадида компаниямиз томонидан иссиқ овқат қилиб берилмоқда. Айрим ижтимоий тармоқларда турли ташкилотларда муносиб мехнат шароитлари ёмонлиги хақида гапирилади. Шундан келиб чиқиб, "Файёзбек Нигина" бошқарув Сервис компанияси ўз ишчиларига қўлидан келганича ёрдам кўрсатмоқда, хусусан, хозирги қишнинг совуқ қийин шароитларида хам ишчиларига МУНОСИБ МЕХНАТ ШАРОИТЛАРИ яратмоқда.
"Файёзбек
Нигина" бошқарув Сервис компаниясининг матбуот хизмати. Наманган шахри
ФАЙЁЗБЕК- НИГИНА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИ ходимлари мутасадди вазирлар билан учрашув тавсилоти
Наманган Вилояти ҳокимининг ўринбосари С. Султонов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси бошлиғи А. Садыков бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлатобод туманида жойлашган «Фаёзбек Нигина» МЧЖ бошқарув сервис компаниясида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
БСК раҳбарининг соҳага доир муаммо ва таклифларини тинглар экан, хизмат турлари ва сифатини кенгайтириш ва фаолиятини самарали йўлга қўйиш, "Менинг уйим” биллинг тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Компания томонидан амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишлари кўздан кечирилиб, ишчи ходимлар ва компанияга қаровчи кўп қаватли уйлар аҳолисининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
🌐 Каналимизга уланинг. 👇👇👇