БИЗ ХАҚҚИМИЗДА
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи компанияларнинг асосий вазифаси аҳолига қулайлик яратиш ва сифатли коммунал хизмат кўрсатишдир. Давлатобод туманида фаолият олиб бораётган «Фаёзбек Нигина» МЧЖ БСК томонидан 103 та кўп қаватли уйлардаги 5012 та хонадонларга сифатли коммунал хизмат кўрсатилмоқда.
Хусусан БСК томонимдан 20 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш, 40 та кириш йўлакларини таъмирлаш, 60 та кўп қаватли уйларни электр тақсимловчи шитларини таъмирлаш, 2 та темир эшиклар ўрнатиш, 5 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тармоқларини таъмирлаш, 15 та кўп қаватли уйларни уй ичидаги муҳандислик коммуникация тармоқларини таъмирлаш ҳамда 15 та кўп қаватли уйларни фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, бошқарувчи ташкилотлар томонидан кўп квартирали уйларда яшовчи фуқароларга 38 тур дан ортиқ қўшимча хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Бошқарув ташкилотлари томонидан аҳоли мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида 24/7 режимида туну кун фаолият юритадиган диспетчерлик ва авария вазиятларини бартараф этиш хизмати ташкил этилган.
Наманган шахар "Фаёзбек- Нигина" бошқарув сервис компаниясининг Ахборот хизмати